Молия-иқтисод йўналишида республика ўқув семинари ўтказилмоқда
2026-06-06 11:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 4–6-июн кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ҳамда таркибий тузилмаларида молия-иқтисод йўналишида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар иштирокида республика ўқув семинари ўтказилмоқда.
Семинардан кўзланган мақсад ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, жойлардаги долзарб муаммоларга босқичма-босқич ечим топиш, шунингдек, ходимларнинг касбий маҳорати ва билим савиясини ошириш, қонунчилик талабларига риоя этиш, ижро ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлашдан иборат.







