“Битта аскар – битта касб” тамойили амалда
2026-06-06 09:30:00 / Янгиликлар
ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун «Битта аскар – битта касб» тамойили асосида касбга тайёрлаш курслари амалга оширилмоқда.

Мазкур курслар аскарларнинг хизмат давомида касбий билим ва кўникмаларини ошириш, уларни келгусида меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида шакллантиришга хизмат ыилади. Машғулотлар давомида иштирокчиларга танланган касблар бўйича назарий ва амалий билимлар берилиб, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

