Қутқарувчининг жасорати – ёшлар учун ибрат мактаби
2026-06-05 16:15:00 / Янгиликлар
Китоб туманида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари ва Қашқадарё вилояти ФВБ ҳарбий хизматчиси, майор Ҳусниддин Шарапов иштирокида ёшлар билан самимий ва мазмунли учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ҳ. Шараповнинг сувда чўкаётган болани қутқариб қолиш жараёнида кўрсатган жасорати ва фидойилигини алоҳида эътироф этилди ҳамда унга миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг Ҳ. Шарапов қутқарув амалиёти жараёнидаги масъулиятли лаҳзалар, ўша пайтдаги ҳиссиётлари, қутқарувчилик касбининг шарафли ва масъулиятли жиҳатлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, хизмат фаолияти давомида орттирган тажрибаси, эришган ютуқлари ҳамда ёшларни Ватанга садоқат, мардлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга қаратилган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.





