Сув ҳавзаларида назорат тадбирлари
2026-06-05 11:30:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ФВБ томонидан Транспорт назорат инспекцияси билан ҳамкорликда “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ва кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида назорат-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида сув ҳавзаларидаги кичик ҳажмли кемаларнинг созлиги яна бир бор кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кема эгаларига кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсизлик талабларига зид равишда фойдаланиб, фуқароларни ташиш билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга тегишли бўлган 18 та кичик ҳажмли кемалар қирғоқ бўйидаги вақтинчалик сақлаш майдонига қўйилди.
Шунингдек, дам олиш учун ташриф буюрган фуқаролар билан сув ҳавзаларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.




