Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Қашқадарё вилоятида ғалла йиғим терим мавсумида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш бўйича кенг кўламли ўрганиш ишларини олиб борди
2026-06-05 09:50:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида фермер хўжаликлари ғалла майдонларига борилиб, комбайнлар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, ёқилғи ташувчи автомашина ва бошқа жалб этилган техника воситаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги ҳамда бошқа ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари кўздан кечирилди. Шундан сўнг донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасининг ёнғин-техник ҳолати ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги ўрганилиб, масъулларга мавсум давомида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарар кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ғалла йиғим терим мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот материалларига алоҳида эътибор қаратилиб, вилоятнинг барча ҳудудларида “Ғаллани ёнғиндан асранг” мавзуларида баннерлар ўрнатилмоқда.




