Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов Сурхондарё ёшлари билан учрашди
2026-06-04 20:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-маёр Азизбек Икрамов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, улардан самарали фойдаланиш масалалари ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, у ўзининг ҳаётий ва касбий фаолияти давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларни билим олишга, юксак мақсадлар сари интилишга ундади. Тадбир давомида ёшлар томонидан кўтарилган айрим муаммолар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса мутасаддилар назоратига олинди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида намунали фаолият кўрсатган ТОП-10 нафар ёш давлат назорат инспектори ва қутқарувчига Фавқулодда вазиятлар вазирининг Ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Уларнинг ота-оналарига эса фарзандлари тарбиясига қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик хатлари тантанали равишда тақдим этилди.





