“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ҳудудий бош бошқармалар, бошқармалар ва таркибий тузилмалар шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбирлар ташкил этилди.
2026-06-04 17:50:00 / Янгиликлар
Тадбирда масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, диний экстремизм ва радикал ғояларнинг салбий оқибатлари жамият ва шахс ҳаётига зарарли таъсири ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, хизмат ва кундалик ҳаётда қонунийликка қатъий риоя этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.






