Қаҳрамон хотираси – қалбларда мангу
2026-06-04 16:05:00 / Янгиликлар

Суҳбат чоғида Ватан ҳимояси йўлида муносиб хизмат қилган фарзандни тарбиялагани учун оила аъзоларига самимий миннатдорлик билдирди ҳамда марҳумнинг хотираси халқимиз қалбида ҳамиша сақланишини таъкидлади.
Шундан сўнг марҳум таълим олган мактабга борилиб, иштирокчилар билан учрашилди. Вазир ўринбосари ўз чиқишида Элдор Омонтурдиевнинг ҳаёт йўли, Ватанга садоқати, юксак инсоний фазилатлари ва ёшлар учун ибрат бўла оладиган жасорати ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мамлакатимизда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятлар ва қаҳрамонлар хотирасини ардоқлашга қаратилган ишлар изчил давом этаётганини қайд этди.
Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланиб, марҳумнинг ёрқин хотираси ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этилди.
Мазкур тадбир қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, фидойилик ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.









