Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов ФВВ Академияси профессор-ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-06-03 22:10:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2026-йил 3-апрелдаги ПҚ–123-сон Қарорида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда таълим сифатини ошириш ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, назария ва амалиёт уйғунлигини мустаҳкамлаш, ёш педагогларни қўллаб-қувватлаш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида профессор-ўқитувчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, таълим самарадорлигини ошириш ҳамда Академиянинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.




