Самарқанд вилоятида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи ғолиблари аниқланди
2026-06-03 21:35:00 / Янгиликлар

Мусобақа давомида жамоалар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, билим ва амалий кўникмаларини намойиш этдилар.
Умумтаълим мактаблари ўртасида:
🥇 1-ўрин — Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани 17-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаби жамоалари;
🥈 2-ўрин — Тошкент шаҳри Учтепа тумани 295-сонли умумтаълим мактаби жамоаси;
🥉 3-ўрин — Жиззах вилояти Пахтакор тумани 2-сонли умумтаълим мактаби жамоаси.
Профессионал таълим муассасалари ўртасида:
🥇 1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-сон техникум жамоаси; 🥈
2-ўрин — Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми жамоаси;
🥉 3-ўрин — Жиззах вилояти Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жиззах академик литсейи жамоаси.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида сўзга чиққан Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Н. Кадиров, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Х. Тўхтаев ҳамда бошқа масъуллар юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, мусобақа иштирокчиларини эришган натижалари билан табрикладилар ҳамда келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тиладилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.









