Дуал таълим асосидаги амалий ҳамкорлик ишлари
2026-06-03 17:40:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари ҳамда ФВВ Академия раҳбари томонидан “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ ва Москва муҳандислик-физика институтининг Тошкент шаҳридаги «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети филиалига ташриф буюрилиб, дуал таълимни ташкил этиш бўйича кафедралар филиалини очиш ва университет филиалида яратилган замонавий илмий-таълим муҳити, инновацион лабораториялар, рақамлаштирилган ўқув жараёнлари ҳамда амалиётга йўналтирилган таълим тизими билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар давомида дуал таълим тизимининг асосий афзалликларидан бири бўлган «таълим–амалиёт–ишлаб чиқариш» интеграциясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса курсантларнинг назарий билимларини реал ишлаб чиқариш шароитларида мустаҳкамлаш, замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда келажакдаги касбий фаолиятга пухта тайёрлаш имконини бериши такидлаб ўтилди.
Шунингдек, университетда курсантларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш, радиацион ва кимёвий хавфсизлик йўналишида замонавий технологиялар асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, ўқув-амалий машғулотларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан мутахассислар билан ўзаро фикр алмашилди.






