“Ойдин йўл” болалар оромгоҳида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-06-03 16:40:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ ходимлари томонидан Тахиатош туманида жойлашган “Ойдин йўл” болалар оромгоҳида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур амалий-тактик ўқув машқида оромгоҳ ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ишчи-ходимларнинг фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш кўникмалари янада оширилди.
