“Оилага шарқона садоқат” мавзусида учрашув ўтказилди
2026-06-03 13:45:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан “Оилага шарқона садоқат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Батафсил...
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўлимининг оила ва хотин-қизлар бўйича бош мутахассислари Д. Сулаймонова ва Ф. Исломова иштирокчилар билан самимий мулоқот ўтказди.
Шунингдек, мутахассислар ходимларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитлари ва ҳол-аҳволидан хабар олди.
Тадбир доирасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, аёл ходимларнинг жамият ва хизматдаги ўрнини янада ошириш ҳамда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай учрашувлар ходимлар ўртасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга хизмат қилади.






