Қашқадарё вилояти ФВБ масъуллари томонидан Қарши туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди
2026-06-03 12:20:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида ишчи-хизматчиларга ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш тартиблари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ёнғинни дастлабки босқичда бартараф этиш бўйича амалий кўникмалар берилди.
Шунингдек, ҳудуддаги ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи омиллар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди. Фуқаролар ва ҳайдовчиларга ёқилғи қуйиш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир якунида шартли ёнғин ҳолати бўйича ўқув-амалий машғулот ташкил этилиб, ходимларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари синовдан ўтказилди.









