Қутқарувчилик – шарафли касб
2026-06-03 09:10:00 / Янгиликлар
ФВВ Академиясида Қашқадарё вилояти ФВБ ҳарбий хизматчиси, майор Ҳусниддин Шарапов ҳамда курсантлар иштирокида самимий ва мазмунли учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Ҳ.Шарапов сувда чўкаётган болани қутқариб қолиш жараёнидаги ҳиссиётлари, масъулиятли лаҳзалар ва қутқарувчилик касбининг шарафли жиҳатлари, шунингдек, хизмат фаолиятида орттирган тажрибаси ва эришган ютуқлари билан ўртоқлашди. Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашув курсантларда касбга бўлган садоқат, жасорат, фидойилик ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш масъулиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
