“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида Самарқандга саёҳат ташкил этилди
2026-06-02 15:35:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатда вазирлик марказий аппаратида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Ташриф давомида иштирокчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган тарихий ва маданий мерос объектлари — Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди ва мақбараси, “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуаси ҳамда Регистон майдони билан танишдилар.
Шунингдек, Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи ва бошқа тарихий қадамжоларга ташриф буюрилиб, юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси ҳақида кенг маълумотларга эга бўлдилар.





