Чорвоқ сув омборида ғоввос-қутқарувчиларнинг бошланғич курс амалий тайёргарлиги олиб борилди
2026-06-02 14:30:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омборида бошланғич курс тайёргарлигидан ўтаётган ғоввос-қутқарувчилар учун ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар жараёни кўздан кечирилди.
Мазкур ўқув-амалий машғулотлар ғоввос-қутқарувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларни реал шароитларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ҳамда хизмат вазифаларини юқори савияда бажаришлари учун зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.






