“Темур авлодлари” оромгоҳида ободонлаштириш ва тайёргарлик ишлари
2026-06-01 20:30:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бириктирилган Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган “Темур авлодлари” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ёзги таътил даврида болаларнинг мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқариши, улар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ҳашар ва ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилди.

Ҳашар давомида оромгоҳ ҳудудидаги дарахтлар оқланиб, уларга агротехник ишлов берилди, гулзорлар тартибга келтирилиб, яшил ҳудудлар парвариш қилинди. Шунингдек, пиёдалар йўлаклари ва дам олиш майдончалари ободонлаштирилиб, атроф-муҳитни янада кўркам ва жозибадор ҳолатга келтириш чоралари кўрилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай ободонлаштириш ва тайёргарлик ишлари нафақат оромгоҳнинг эстетик қиёфасини яхшилаш, балки бу ерда дам оладиган болаларнинг саломатлиги, хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
"Темур авлодлари" оромгоҳида олиб борилаётган кенг кўламли тайёргарлик ишлари натижасида ёзги мавсум давомида юзлаб болалар учун янада қулай, хавфсиз ва файзли дам олиш маскани яратилиши кўзда тутилган.






