ФВВ Академиясида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди
2026-06-01 19:40:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида болажонларга қувонч ва кўтаринки кайфият улашиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда оилаларда меҳр-оқибат ва эътибор муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилди.
Тадбир дастури доирасида Академия Оркестр жамоаси ижросидаги куй-қўшиқлар, қизиқарли саҳна чиқишлари, болалар ўртасида турли қизиқарли мусобақалар, қувноқ томошалар ҳамда байрамона чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, болажонлар учун интерактив ўйинлар ташкил қилиниб, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар фарзандлари билан биргаликда фаол иштирок этиб, фарзандлар қалбида унутилмас таассуротлар уйғотган қувончли лаҳзаларга шерик бўлдилар. Тадбир давомида болаларнинг самимий қувончи ва беғубор кулгиси байрамга янада файз бағишлади.






