Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди
2026-06-01 16:20:00 / Янгиликлар

1-июн — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча ҳудудий бош бошқармалари ҳамда бошқармалари томонидан болажонлар учун турли маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида болаларга байрамона кайфият улашиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда хавфсизлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, болалар учун қизиқарли чиқишлар, танловлар ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
Мазкур тадбирлар ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.









