Фарғона вилоятида “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловининг навбатдаги ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-06-01 09:25:00 / Янгиликлар

Унда Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қамчиқ махсус қутқарув бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасида хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар иштирок этди.
Қизғин ҳамда муросасиз беллашувларга бой тарзда ўтказилган кўрик-танлов якуний натижаларига кўра:
🔹 1-ўринни Тошкент вилояти ФВББнинг “Тошкент пиёласи” жамоаси;
🔹 2-ўринни Андижон вилояти ФВБнинг “Халоскорлар” жамоаси;
🔹 3-ўринни Наманган вилояти ФВБнинг “Универсал” жамоаси эгаллади.
Якунда ғолиб жамоалар китоблар жамланмаси, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.






