Мурожаат, мулоқот ва ечим: Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамовнинг қабули бўлиб ўтди
2026-05-31 18:35:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Қабул жараёнида баён этилган масалалар, муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан атрофлича муҳокамалар олиб борилди.
Мурожаатлар билан ишлаш жараёнида мурожаатчиларнинг реал эҳтиёжларини аниқлаш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни тизимли равишда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Келиб тушган 200 дан ортиқ мурожаатларнинг асосий қисми қонунчилик талаблари асосида ижобий ҳал этилиб, қолганлари бўйича қўшимча ўрганиш, соҳавий идоралар билан ҳамкорликда чоралар кўриш зарурлиги сабабли улар белгиланган тартибда назоратга олинди ва масъулларга ижросини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Албатта мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда фуқаролар билан бевосита мулоқотни амалга ошириш, муаммоларни ўрганиш ҳамда мурожаатларга ўз вақтида ва самарали ечим топиш бўйича Фавқулодда вазиятлар тизимида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.









