Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов Самарқанд вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди
2026-05-29 14:15:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Ўрганишлар давомида фавқулодда вазиятлар органи давлат назорати инспекторлари фаолияти, ҳужжатларни юритилиши, маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла муҳофазаси” хоналари, “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” олиб борилаётган тадбирлар, шунингдек, ҳудудлардаги қутқарув қисми ва махсус техникалар ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Жараёнда Тойлоқ туманида янги қуриладиган қутқарув қисми тақдимоти ва Самарқанд туманида қутқарув қисмининг реконструкция қилиш режаси билан танишилиб, масъулларга зарур тавсиялар берилди.
Ўрганишлар якунида ФВБ раҳбарларига хизмат самарадорлигини янада ошириш ҳамда қутқарувчиларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлигини кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

