Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ўрганиш ишларини олиб борди
2026-05-28 16:20:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Хоразм вилояти Шовот туманидаги мактабларда ташкил этилган болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида бўлиб, болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида оромгоҳ ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳолати, эвакуация йўлакларининг шайлиги, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг ишчи ҳолатда эканлиги, шунингдек, болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олиши учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мутасаддиларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хавфсизлик чораларини янада кучайтириш ҳамда ёзги мавсумни беталофат ўтказиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.



