Сув ҳавзаларида профилактик назорат тадбири ўтказилди
2026-05-28 13:05:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида профилактик назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида кема ва катерлар ҳаракати вақтинча тўхтатилиб, уларнинг техник ҳолати ҳамда кичик хажмли кема бошқарувчиларининг тегишли ҳужжатлари, гувоҳнома ва рухсатномалари текширувдан ўтказилди.
Шунингдек, масъул ходимлар томонидан сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларга зарур тавсия ва йўриқномалар берилди.
Бундай профилактик тадбирлар сув объектларида хавфсизликни таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади.


