Самарқанд вилоятида “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловининг навбатдаги ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-05-26 16:50:00 / Янгиликлар

Бугун Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловида Сирдарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ФВБлари ҳамда Тошкент шаҳар ФВББда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар иштирок этди. Мусобақа қизғин ҳамда муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.
Якуний натижаларга кўра:
🔹 1-ўринни Фарғона вилояти ФВБнинг “Алфраганус” жамоаси;
🔹 2-ўринни Жиззах вилояти ФВБнинг “МЧС – Мажбурликдан Чиқдик Саҳнага” жамоаси;
🔹 3-ўринни Сирдарё вилояти ФВБнинг “Божалар” жамоаси эгаллади.
Якунда ғолиб жамоалар диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.









