Бухорода матбуот анжумани ўтказилди
2026-05-25 17:25:00 / Матбуот анжуманлари
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан «Ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар» мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуман давомида ёз мавсумида сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, болалар оромгоҳларида хавфсизликни таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир доирасида мутахассислар томонидан мавзулар юзасидан тушунтиришлар берилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Матбуот анжумани очиқ ва самимий руҳда ўтди.
Тадбирнинг амалий қисмида сувда чўккан инсонни қутқариш ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари намойиш этилди.





