Самарқанд вилоятида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш мақсадида кенг кўламли профилактик ва назорат тадбирлари амалга оширилди
2026-05-25 14:40:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, эвакуация йўлакларининг ҳолати, электр жиҳозлари ва тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш, ёнғинга қарши бирламчи воситаларнинг мавжудлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда хизматларнинг тезкор ҳаракат қилиш имкониятлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, истироҳат боғларида болаларнинг дам олишини мазмунли ва хавфсиз ташкил этиш, аттракционларнинг техник созлиги ҳамда ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мутасадди ташкилотларга оммавий тадбирлар давомида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш ҳамда ҳар қандай фавқулодда вазиятларга доимий шай ҳолатда бўлиш юзасидан зарур топшириқлар берилди.


