Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятлари ФВБ ходимлари томонидан тегишли хизматлар билан ҳамкорликда истироҳат боғларида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-05-22 10:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, Бухоро шаҳар, Ғаллаорол ва Сўх туманларида “Сўнгги қўнғироқ”, “Халқаро болалар куни” байрамлари ҳамда ёз мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида истироҳат боғларидаги аттракцион қурилмаларининг техник ва хавфсизлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида мутахассислар томонидан аттракционларнинг техник созлиги, электр таъминоти тизимлари, авариявий тўхтатиш механизмлари, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши ҳамда фойдаланиш жараёнида инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган омиллар атрофлича текширилди.
Тадбир якунида масъул ташкилотлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.





