Очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-05-21 21:45:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларини узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган муаммолар, амалиётдаги тўсиқлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама марказида бўлди. Унда, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Т.Сотиев бошчилигидаги мутахассислар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида, тадбиркорлик субъектларини узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган муаммолар билан бирга, фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган текширув ва профилактик тадбирлар жараёнлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, масъул ташкилотлар томонидан уларнинг ечимига оид зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди. Таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолияти учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш, шу билан бирга ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.






