“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ҳудудларда профилактик тадбирлар ташкил этилди
2026-05-21 16:15:00 / Янгиликлар

Ушбу тадбирларда ФВВ ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар масъуллари, ҳарбий хизматчилар, хизматчилар иштирок этди.
Тадбирда масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, диний экстремизм ва радикал ғояларнинг салбий оқибатлари, шунингдек, онлайн қимор ўйинларининг жамият ва шахс ҳаётига зарарли таъсири ҳақида батафсил маълумотлар етказилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, хизмат ва кундалик ҳаётда қонунийликка қатъий риоя этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.








