Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ФВБларда "Пайшанба — Ёшлар куни" муносабати билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
2026-05-21 15:25:00 / Янгиликлар

Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ФВБ томонидан "Пайшанба — Ёшлар куни" муносабати билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви маънавий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.
Хусусан, Фарғона вилояти ФВБ бошлиғи томонидан Қўштепа туманидаги 2-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида, Андижон вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари томонидан Андижон педагогика институтида ва Сурхондарё вилояти ФВБ томонидан Қумқўрғон туманидаги 33-мактабда ўтказилган тадбирда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Албатта, бундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад — ёшлар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш ҳамда келажак касб танлашда тўғри йўл кўрсатишдан иборат бўлди.





