“Фарғона адабиёти: бугун ва эртага” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
2026-05-20 18:20:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида профессор Йўлдошхўжа Солижоновнинг “ФАРҒОНА АДАБИЁТИ: бугун ва эртага” номли китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда шахсий таркиб, таниқли адиблар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, Фарғона адабиётининг кечаги куни, бугуни ва истиқболи ҳақида қизиқарли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Китоб тақдимоти самимий мулоқот ва бой таассуротларга бой тарзда ўтди.








