“Жасорат мактаби”да ўқувчи-ёшлар учун амалий ўқув машғулоти ташкил этилди
2026-05-20 16:15:00 / Янгиликлар

ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Сирдарё вилояти ФВБ томонидан Янгиер шаҳрида жойлашган “Жасорат мактаби”да ўқувчи-ёшлар учун амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.
Машғулот давомида ёшларга махсус техникалар ёрдамида реал вақтда зилзила содир бўлганда тезкор ва оқилона қарор қабул қилиш кўникмалари амалий тарзда ўргатилди.



