Сурхондарёда ёшлар билан олиб борилаётган манзилли ишлар
2026-05-20 16:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Sport arena” мажмуасида ФВБ, ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бириктирилган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақалар футбол, волейбол, шахмат, армрестлинг ҳамда стритбол спорт турлари бўйича ташкил этилиб, унда туманнинг фаол, ташаббускор, спортсевар ва иқтидорли ёшлари фаол иштирок этдилар. Тадбир якунида мусобақаларда фаол қатнашиб, юқори натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди. Спорт байрами барча иштирокчиларга унутилмас таассурот ва юқори кайфият улашди.



