ФВВ Фахрийси Рахмонов Абдумумин Холиқович
2026-05-20 11:55:00 / Янгиликлар
Навбатдаги лавҳамиз узоқ йиллар давомида ФВВ тизимида фидокорона хизмат қилган истеъфодаги подполковник Рахмонов Абдумумин Холиқовичга бағишланади.
Қаҳрамонимиз — 1988-йилдан бошлаб Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни бошлаган, 1996-йилдан Ички ишлар органларида, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилгач, ушбу тизимда ҳам масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритган.
Ушбу фахрийимиз ўз фаолияти давомида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Шўртан газ-кимё мажмуаси” ОФВ бўлими бошлиғининг кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
