Бухоро вилояти ФВБ томонидан "Чинор Mall" савдо мажмуасида махсус-тактик машқ ўтказилди
2026-05-19 19:25:00 / Янгиликлар
Бухоро вилояти ФВБ томонидан ФВДқТга кирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган "Чинор Mall" савдо мажмуасида махсус-тактик машқ ўтказилди.
Мазкур машқ давомида шартли ёнғин келиб чиқиш ҳолатида тезкор хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги, куч ва воситаларни бошқариш, аҳолини хавфсиз эвакуациясини таъминлаш ҳамда ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
