Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-05-19 18:35:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 19-май куни ФВВ тизимидаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида Нукус шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар – 2026” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари ФВБ ҳамда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасида хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар иштирок этди. Якуний натижаларга кўра:
🔹 1-ўринни Бухоро вилоятининг “Минор” жамоаси;
🔹 2-ўринни Хоразм вилоятининг “Xorazm resource time” жамоаси;
🔹 3-ўринни Навоий вилоятининг “Ички олов” жамоаси эгаллади.
Якунда ғолиб ва совриндорлар диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.








