ФВВ Академияси курсантлари Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди
2026-05-19 17:05:00 / Янгиликлар

Мазкур чемпионатда ФВВ Академияси курсантлари ҳам юқори тайёргарлик ва спорт маҳоратини намоён этиб, муваффақиятли иштирок этди ва якуний натижаларга кўра, Академия жамоаси томонидан 3 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 5 та бронза медали қўлга киритилди.
Жумладан, 5-ўқув курси курсанти Ибодов Ислом 70 кг вазн тоифасида ўнг қўлда ва чап қўлда фахрли 1-ўринни эгаллаб, 2 та олтин медални қўлга киритди.
4-ўқув курси курсанти Амонов Оламгир 110+ кг вазн тоифасида ўнг қўлда фахрли 1-ўринни эгаллади олтин медални, шунингдек чап қўлда шу вазн тоифасида 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди.
4-ўқув курси курсанти Хайитмуродов Боймуҳаммад 65 кг вазн тоифасида ўнг қўлда фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди.
3-ўқув курси курсанти Ризақулов Оғабек 85 кг вазн тоифасида ўнг қўлда 2-ўринни, чап қўлда 3-ўринни эгаллаб 1 та кумуш ва 1 та бронза медали соҳиби бўлди.
3-ўқув курси курсанти Абдумўминов Абдулазиз 60 кг вазн тоифасида ўнг қўлда 2-ўринни, чап қўлда 3-ўринни қўлга киритди.
5-ўқув курси курсанти Ҳамрақулов Достон 75 кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўлларда фахрли 3-ўринни эгаллади.
Хусусан, 5-ўқув курси курсанти Ислом Ибодов ҳамда 4-ўқув курси курсанти Оламгир Амонов ўз вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалларга сазовор бўлди. Уларнинг юқори натижалари муносабати билан спортчилар Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида иштирок йўлланмасини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, Академия раҳбарияти ташаббуси билан Академияда курсантларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур натижалар эса ёш спортчиларнинг қатъияти, мураббийларнинг фидокорона меҳнати ва олиб борилаётган самарали тайёргарлик жараёнининг амалий ифодаси бўлди.
Ушбу ғалаба билан чемпион курсантларимизни самимий муборакбод этиб, келгуси Осиё чемпионатида уларга улкан зафарлар тилаймиз.


