Наманган вилояти ФВБ амалий-тактик машғулоти
2026-05-19 16:20:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ФВБ томонидан Янги Наманган туманида жойлашган “Наманган давлат техника университети талабалар ётоқхонаси”да ёнғин ўчириш бўйича амалий-тактик машғулот ўтказилди.
Мазкур амалий-тактик машғулот давомида ФВБ, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ётоқхона ходимларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Шунингдек, ётоқхонада яшаётган талабаларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмалар берилди.
