Бухоро вилоятида “Уч авлод учрашуви”
2026-05-19 16:00:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ФВБ, "ЛУОК" ОФВБ раҳбарияти, тизим фахрийлари, ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар сўзга чиқиб, касб машаққати ҳақида ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар, раҳбарлар ёшларга хизмат фаолиятидаги тартиб-интизом, ватанпарварлик туйғулари бўйича ҳам тушунчалар бердилар.


