“Uzbekistan airports” AJда ўқув машқлари
2026-05-19 09:45:00 / Янгиликлар
“Uzbekistan airports” AJ объектларида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Долзарб 30 кун” ойлиги доирасида “Toshkent xalqaro aeroporti” MChJ объектларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, “Toshkent xalqaro aeroporti” MChJga қарашли енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар сақлаш резервуар паркларидан фойдаланишда фавқулодда вазиятларни олдининг олиш, содир бўлганда тезкор ҳаракат қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликда ўрганиш ишлари ва ўқув машқлари ўтказилди.


