Самарқанд ФВБ томонидан “Долзарб 30 кун” ойлиги доирасида профилактик тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда
2026-05-18 17:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд ФВБ томонидан “Долзарб 30 кун” ойлиги доирасида Булунғур ва Оқдарё туманларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида хавфсизлик маданиятини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида савдо мажмуалари, кўп қаватли уйлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари ташкил этилмоқда.
Фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, электр ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш тартиблари бўйича тавсиялар берилиб, эслатма материаллари тарқатилмоқда.








