Хоразм вилоятида кенг қамровли маънавий-марифий тадбирлар ўтказилди
2026-05-16 16:35:00 / Янгиликлар

Дастлаб, 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар ва бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали топширилиб, тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган ҳарбий хизматчини нафақага кузатиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Уларнинг кўп йиллик фидокорона меҳнати ва хизматлари эътироф этилиб, самимий тилаклар билдирилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида вазирликка бириктирилган ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшлар муаммолари ва таклифлари тингланди. Уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиши учун яратилаётган имкониятлар ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.







