Хоразм вилоятида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-05-16 15:25:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан жоме масжидларида байрам тадбирларини хавфсиз ташкил этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланиши билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Масъул ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, Амударё дарёсининг Хоразм вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида янги ташкил этилаётган пляж зоналари ҳам кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида чўмилиш ҳудудларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши, қутқарув воситалари ва огоҳлантирувчи белгилар билан таъминланганлик ҳолати таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, дарё қирғоқларининг мустаҳкамлиги, сув тошқинлари ҳамда қирғоқ емирилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.





