Наманганда ёз мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-16 10:35:00 / Янгиликлар
Бугун, 16-май куни Наманган вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Х.Сотиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Джамалов бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, иссиқ ҳаво, сув тошқинлари, ёнғинлар ҳамда бошқа табиий ва техноген хавфларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида вилоятдаги тегишли хизматлар ва мутасадди ташкилотларга аниқ вазифа ҳамда кўрсатмалар берилди.


