Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фаолиятини яқиндан ўрганди
2026-05-16 10:00:00 / Янгиликлар

Шунингдек, қутқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг хизматни самарали ва хавфсиз олиб боришлари учун зарур инфратузилма ҳамда маиший қулайликлар ҳам ўрганилиб, шахсий таркиб билан очиқ мулоқот ўтказилди ва ходимларнинг хизмат фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Жараёнда вазир техник таъмирлаш қисми ҳамда Ҳаётий фаолият хавфсизлиги ўқув марказини замон талабларига мос равишда янгидан реконструкция қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимотлари билан танишиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни берди.
Бундан ташқари, шахсий таркибнинг маънавий-маърифий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган кутубхона ҳамда маънавият хоналари фаолияти билан танишилиб, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш, хизмат самарадорлиги ҳамда тезкорликни ошириш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Куннинг иккинчи қисмида, Учқудуқ туманида жойлашган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Навоийуран” давлат корхонаси Шимолий кон бошқармаси объектларига борилиб, у ерда фавқулодда вазиятлар бўлими фаолияти, мавжуд шароитлар, куч ва воситаларнинг шайлиги ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, Шимолий кон бошқармаси Марказий моддий-техника базасида вазир раҳбарлигида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиб, шахсий таркибнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда тезкор ҳарактлари синовдан ўтказилди.





