Қашқадарё вилояти ФВБ томонидан Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омборида махсус ўқув-амалий машғулоти ўтказилди
2026-05-15 22:05:00 / Янгиликлар

Машқ давомида, фуқароларни сувдан қутқариш, ёнғин ўчириш, тоғли ҳудудда қолиб кетган ҳушсиз жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.
Шунингдек, қутқарув бўлинмаларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракати ҳамда амалий кўникмалари синовдан ўтказилди.








