ФВВ Академиясида ҳарбий хизматчилар фарзандларига имтиёзли тавсияномаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди
2026-05-15 20:10:00 / Янгиликлар
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан ФВВ Академиясида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, тизим фахрийлари, вазирлик тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Академия профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали топширилди.
Якунда тавсиянома олган ёшлар юртимизда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юқори натижаларга эришиш, ота-оналари сингари Ватанга садоқат билан хизмат қилишга тайёр эканликларини билдирди.
