Очиқ мулоқот ва амалий ечимлар: Шовот туманида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди
2026-05-15 16:40:00 / Янгиликлар

Бугун, 15 май куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида ўтган оммавий сайёр қабул ҳам шулар жумласидан. Унда ҳарбий хизматчилар, ходимлар, уларнинг оила аъзолари, пенционерлар ва ёшлар иштирок этди.
Дастлаб очиқ мулоқотда юртимиздаги ислоҳотларнинг ҳаётий ифодаси, Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган, шунингдек, янги жорий этилган, шу жумладан, жорий этилаётган кенг имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Сўнгра соҳа мутахассислари қатнашувида мурожаатлар тингланиб, уларни жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди. Аснода ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилиб, кўриб чиқиш муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.
Жараёнда ташкил этилган меҳнат ярмаркаси эса ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларга ўзлари қизиққан касб ва мутахассисликдаги бўш иш ўринларини танлаш учун айни муддао бўлди.





